24 Июл 2026 272

Ёш синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатини сермаҳсул ўтказишмоқда

Таиландда давом этаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатининг ортда қолган кунлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди. Синхрон сузиш баҳсларида юртдошларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
– Алиса Морковина (эркин соло, U13)

🥈 Кумуш медаль:
– Даря Кочнева (эркин соло, U18)
– Диёра Ҳамзаева / Санжарбек Холмуротов (эркин микст, U13)
– Тевил Юнусова / Катерина Морозова (эркин дуэт, U13)

🥉 Бронза медаль:
– Техник гуруҳ машқи (U18)
– Елизавета Касаткина (эркин соло, U15)
– U15 ва U13 ёш тоифаларининг қўшма гуруҳ машқи
– Жасур Ҳасанов (эркин соло, U13)
– Сабина Маҳмудова / Даря Кочнева (эркин дуэт, U18)
– Муслима Яҳёева / Азамат Салиҳов (эркин мискт, U15)
– Райҳона Эргашева / Арслонбек Мўминов.

Text to speech