24 Июл 2026 127

Таваллуд айём муборак, жаноб Президент!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар.

Муҳтарам Шавкат Миромонович,
Сизнинг доно ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз, қатъий иродангиз ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларингиз туфайли мамлакатимиз спорти тарихий юксалиш босқичига кўтарилди. Бугун Ўзбекистон Олимпия ўйинларида дунёнинг энг кучли ўн беш, Осиё ўйинларида эса кучли беш мамлакат қаторига кириб, халқаро спорт майдонида муносиб ўрин эгалламоқда. Юртимиз нуфузли халқаро мусобақалар ва йирик спорт анжуманларига мезбонлик қилаётгани ҳам Сиз олиб бораётган оқилона давлат сиёсати ва жаҳон ҳамжамияти томонидан мамлакатимизга билдирилган юксак ишончнинг ёрқин самарасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг аҳил жамоаси, спортчи ва мураббийлар, Олимпия ҳаракатининг кўп сонли фаоллари номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, Янги Ўзбекистон тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан шижоат тилаймиз.

Text to speech