23 Июл 2026
107
Синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатида олтин медалларга сазовор бўлишди
Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги олтин медалларга сазовор бўлди. Ушбу медалларни синхрон сузувчиларимиз келтиришди. Қизиқарли беллашувларда Дарья Кочнева (U18) техник соло, Хадича Аъзамова ҳамда Сабина Маҳмудова (U18) эса техник дуэт дастурларида олтин медалларни қўлга киритдилар.
🥇 Олтин медаль:
– Дарья Кочнева (техник соло, U18)
– Хадича Аъзамова ва Сабина Маҳмудова (техник дуэт, U18)