21 Июл 2026 81

Баҳодир Жалолов спорт мактабининг илк битирувчилари тақдирланди

Бугун Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида 2025-2026 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган илк битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов иштирок этди.

Расмийлар битирувчиларни ушбу муҳим босқич билан самимий табриклаб, уларнинг келгусида ўз билим ва тажрибаларини юртимизда бокс ривожига сафарбар этиши, иқтидорли ёш спортчиларни тарбиялаш ҳамда миллий терма жамоалар учун муносиб захира тайёрлаш йўлида муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдиришди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби 2024 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, айни пайтда унда 161 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий йилда 24 нафар ўқувчи ушбу таълим муассасасининг илк битирувчилари сифатида диплом ва тренерлик сертификатларига сазовор бўлди.

Text to speech