20 Июл 2026
95
Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди
Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги медалларни қўлга киритишди. Сузиш бўйича кечган баҳсларда юртдошларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медаль:
— Муҳаммадисмоил Раҳмонов (U18 ёш, 100 метрга брасс)
🥉 Бронза медаль:
— Паризод Абдукаримова (U18, 50 метрга чалқанча)