20 Июл 2026
83
Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди
Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича G2 таснифига кирувчи халқаро мусобақа старт олди. Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эгалик қилишди.
🥈 Кумуш медаль:
-74 кг: Мироншоҳмирзо Музаффаров
🥉 Бронза медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов