20 Июл 2026
90
Артур Таймазовни табриклаймиз!
Бугун таниқли эркин курашчи, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби, 2 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Артур Таймазов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Артур Борисовични таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.