19 Июл 2026
149
Тошкентда стол тенниси бўйича халқаро мусобақалар ўтказилмоқда
Пойтахтимизда стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” ҳамда “WTT Feeder” турнирлари бошланди. “Олимпия шаҳарчаси” мезбонлик қилаётган “WTT Youth Contender” мусобақасида 21 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Беллашувлар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида ташкил қилинган. Мазкур турнир 22 июлга қадар давом этади.
Шундан сўнг, 24 июль куни катталар ўртасида “WTT Feeder” мусобақаси старт олади. 28 июлгача ўтказиладиган баҳсларда 18 мамлакатдан 160 нафардан ортиқ спортчи қатнашиши кутилмоқда.