18 Июл 2026 161

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди

Амман шаҳрида (Иордания) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Иккинчи кунги баҳсларда юртдошларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
-57 кг: Зуҳра Алимова
-63 кг: Паризода Йўлдошева

🥈 Кумуш медаль:
-81 кг: Самандар Суннатов
-63 кг: Динора Самандарова

🥉 Бронза медаль:
-70 кг: Пошшожон Жумабоева

Шу тариқа, мусобақада 11 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Бугундан ёшлар тоифасидаги баҳслар старт олади.

Text to speech