17 Июл 2026 149

Аичи-Нагоя-2026: Бугун 4 федерациянинг тайёргарлиги таҳлил қилинди

Бугун Ўзбекистон сквош ва падел, гандбол, баскетбол ва регби федерацияларининг тайёргарлик режалари мутасаддилар диққат-марказида бўлди. Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов мутахассислар билан учрашиб, мавзуга доир қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Йиғилишда расмийлар ҳар бир федерация бўйича амалга оширилаётган ишлар, мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларининг тақвими, медаллар учун курашиш имкониятлари ҳақида фикр алмашдилар. Шунингдек, масъулларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда Ўйинларга пухта ҳозирлик кўриш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Text to speech