17 Июл 2026 128

Сувга сакраш: Спортчиларимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқишди

Шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик атлетлар дастлабки медалларни расмийлаштиришди. Сувга сакраш бўйича U18 ёш тоифасида кечган беллашувларда юртдошларимиз 10 ва 3 метрли баландликлардан сакраш дастурларида 2 та бронза медалларига эга чиқдилар.

🥉 Бронза медаль:
– Амаль Мавлянов / Тимур Бойчабаев (10 метр)
– Амаль Мавлянов / Абдулборий Ибрагимов (3 метр)

Text to speech