Боксчиларимиз Осиё чемпионатининг барча ёш тоифаларида биринчи бўлишди
Индонезияда бокс бўйича U19 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Бироз аввал ўтказилган U23 ёш тоифасидаги финал жангларида ҳам юртдошларимиз муваффақиятли иштирок этиб, пешқадамликни сақлаб қолишди. Мазкур ёш тоифасидаги йигитларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
🥇 Олтин медаль:
-65 кг: Илҳомжон Эргашев
-70 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
+90 кг: Озодбек Алиев
🥈 Кумуш медаль:
-85 кг: Норбек Абдуллаев
-90 кг: Самир Собиров
🥉 Бронза медаль:
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-75 кг: Абдулазиз Абдулҳамидов
Шу тариқа, мазкур қитъа биринчилигида ёш боксчиларимиз барча йўналишларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан мамлакат бокс федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни, мухлисларимизни самимий қутлайди.