16 Июл 2026
246
Бокс: U19 ёш тоифасидаги йигитларимиз ҳам Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Жакарта шаҳрида бокс бўйича қитъа биринчилигининг U19 ёш тоифасидаги беллашувлари якунланди. Бугун финал жангини ўтказган 8 нафар боксчимиздан 7 таси ғалаба қозониб, олтин медалларга сазовор бўлишди. Якунда 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
🥇 Олтин медаль:
-50 кг: Ўткирбек Норқосимов
-55 кг: Элёр Рустамов
-60 кг: Муҳаммадризо Укимов
-75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев
-80 кг: Аброр Шарипов
-85 кг: Сардор Баҳромхўжаев
-90 кг: Асадбек Султанбоев
🥈 Кумуш медаль:
+90 кг: Ислом Салихов
🥉 Бронза медаль:
-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев
Айни пайтда U23 ёш тоифасидаги финал баҳслари ташкил қилинмоқда.