8 Май 2026
87
Дзюдочиларимиз Астана “Катта дубулға” турнирини олтин ва бронза медаллари билан бошлашди
Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳар икки медални -66 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчиларимиз келтиришди. Бугун барча рақибларидан устун эканини кўрсатган Абдураҳим Нутфуллоев финалда россиялик Саигад Керимовни мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, бронза медали учун курашда Анваржон Иброҳимов қозоғистонлик Нурканат Серикбаевдан устун келди ва шоҳсупадан жой олди.