15 Июл 2026 186

Бокс: U23 ёш тоифасидаги қизларимиз ҳам Осиёда тенгсиз!

Жакарта шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг қизлар ўртасида У23 ёш тоифасидаги беллашувлари ҳам якунланди. Қизиқарли баҳслар якунида қизларимиз 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шубҳасиз, ушбу натижа билан юртдошларимиз мазкур ёш тоифасида ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
-51 кг: Гулсевар Ғаниева
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-65 кг: Севинч Хуррамова
-80 кг: Рухшона Парпиева
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова

🥈 Кумуш медаль:
-70 кг: Райхона Қурбонбоева

🥉 Бронза медаль:
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-75 кг: Ойша Тоирова

Эртага ҳар икки ёш тоифасидаги йигитлар ўртасида финал жанглари ташкил этилади.

Text to speech