15 Июл 2026
150
Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида U19 ёш тоифасидаги қизлар беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, қизларимиз 10 та вазн тоифасининг 8 тасида иштирок этишганига қарамай, 4 та олтин ва 2 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
🥇 Олтин медаль:
-54 кг: Сабрина Чакоманова
-60 кг: Севара Маматовада
-65 кг: Рушанабону Исоева
-75 кг: Самира Турғунова
🥈 Кумуш медаль:
-51 кг: Назокат Мардонова
-70 кг: Мафтуна Янгиева
Айни пайтда U23 ёш тоифасидаги финал баҳслари ташкил қилинмоқда.