15 Июл 2026 332

“Беш ташаббус Паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

13-15 июль кунлари “Олимпия шаҳарчаси”да “Беш ташаббус Паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Бугун мазкур ўйинларнинг ғолиб ва совринларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бойича вакили Одил Абдурахманов, Бош вазир ўринбосари Дилноза Каттахонова, шунингдек, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти мусобақа иштирокчиларини эришган натижалари билан самимий муборакбод этишди. Шунингдек, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий спортга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.

Қайд этиш жоиз, мусобақалар пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара бадминтон, пара армрестлинг ҳамда шахмат спорт турлари бўйича ўтказилди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 364 нафар иштирокчи медаллар учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти 1-ўринни, Самарқанд вилояти 2-ўринни, Хоразм вилояти эса 3-ўринни эгаллади. Якунда ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланишди.

Text to speech