14 Июл 2026 201

Ёш курашчиларимиз Хитойда тажрибаларини оширишмоқда

Шу кунларда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Осиё мамлакатлари вакиллари учун спорт курашлари бўйича халқаро ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда. Осиё Олимпия кенгаши ҳамда Бирлашган кураш дунёси (United World Wrestling) ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур тадбир қитъада спорт курашларини янада ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш ва истиқболли ёш спортчиларнинг тажрибасини бойитишга қаратилган.

Тадбирда Ўзбекистон номидан мураббий Хосият Машарипова, шунингдек, ёш спортчилар Аҳроржон Маматқулов ва Машҳура Нормуродова иштирок этишмоқда. Семинар дастури доирасида иштирокчилар учун назарий ва амалий машғулотлар, замонавий тайёргарлик услублари, техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш ҳамда халқаро тажриба алмашишга қаратилган дарслар ташкил этилган.

Машғулотлар давомида мураббийлар ўз касбий маҳоратини янада юксалтириш имкониятига эга бўлаётган бўлса, ёш спортчилар юқори малакали мутахассислар бошчилигида маҳоратини ошириб, халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни мустаҳкамламоқда.

Text to speech