14 Июл 2026 293

Аичи-Нагоя-2026: Терма жамоаларнинг тайёргарлик жараёнини ўрганиш давом этмоқда

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бугун Ўзбекистон ММА ва спорт курашлари ассоциациялари, шунингдек, ушу ҳамда кураш федерациялари мутасаддилари билан учрашиб, терма жамоаларимизнинг бўлажак Осиё ўйинларига тайёргарлик режаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида ҳар бир спорт тури бўйича терма жамоаларнинг тайёргарлик режалари, ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақалар тақвими ва медаллар учун курашадиган спортчиларнинг ҳолати, мавжуд масала ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.

Мутасаддилар томонидан терма жамоаларнинг тайёргарлигини янада самарали ташкил этиш, спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech