8 Май 2026
90
“Ахалтеке тулпори – халқлар дўстлиги рамзи” халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
Тошкентда “Шарқ марвариди-2026” от пойгаси мусобақаси ва кўргазмали чиқишларини ўз ичига олган тадбирлар бошланди. Бугун анжуманнинг илк кунида “Ахалтеке тулпори – халқлар дўстлиги рамзи” халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Унда Спорт вазирлиги ва МОҚ мутасаддилари, иштирокчи давлатлар от спорти федерацияларининг вакиллари, илмий ва академик доиралар, йилқичилик соҳаси олимлари, тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.
Тадбирда соҳани ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш ҳамда миллий отчилик анъаналарини асраб-авайлаш масалалари муҳокама қилинди. Конференцияда жами 250 нафарга яқин иштирокчи иштирок этди.