12 Июл 2026 389

Енгил атлетика: Давронова ва Нагаевда олтин, Норбоева бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолаир 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)

🥉 Бронза медаль:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)

Якунда спортчиларимиз мазкур мусобақада 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллашди.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

🥇 Олтин медаль:
— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)

🥈 Кумуш медаль:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Айюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)

🥉 Бронза медаль:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)

Text to speech