Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида иккинчи олтин медалини қўлга киритди
Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилаётган енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни ҳам терма жамоамиз учун маваффақиятли якунланди. Атлетларимиз ушбу кун 1 тадан олтин ва кумуш медалларига эгалик қилишди.
800 метр масофадаги баҳсларда зафар қучган Жонбиби Ҳукмова 400 метр (51,19 сония) масофада ҳам тенгсизлигини исботлаб, мусобақадаги иккинчи олтин медалини расмийлаштирди. Шунингдек, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида Нурхон Очилова (57,99 сония) кумуш медаль билан тақдирланди.
Шу тариқа, 3-кундан кейин делегациямиз 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитой ҳамда Япониядан кейин учинчи ўринда кетмоқда.
Бугунгача ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:
🥇 Олтин медаль:
— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
🥈 Кумуш медаль:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Айюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)