2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди
Франциядаги Альп тоғларида ўтадиган 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турларини эълон қилди. Унда қатор янги спорт турлари ва дастурлари Ўйинлар тақвимидан ўрин олган бўлса, чанғи икки кураши спорти Олимпия ўйинларидан чиқарилди. Батафсил:
Янги қўшилган спорт турлари:
Чанғи спорти – фрирайд;
Сноуборд – фрирайд;
Синхрон фигурали учиш.
Янги қўшилган дастурлар (медаллар жамланмалари):
Биатлон – аралаш яккалик эстафетаси;
Конькида югуриш – эркаклар жамоавий спринти;
Конькида югуриш – аёллар жамоавий спринти;
Фрицтайл – аралаш жамоавий ски-кросс;
Сноуборд – аралаш жамоавий параллель баҳслар;
Трамплиндан сакраш – аёллар жамоавий мусобақаси;
Ски-альпинизм – эркаклар индивидуал пойгаси;
Ски-альпинизм – аёллар индивидуал пойгаси;
Ски-альпинизм – эркаклар спринти;
Ски-альпинизм – аёллар спринти;
Ски-альпинизм – аралаш эстафета.
Дастурдан чиқариб юборилган спорт тури:
Чанғи икки кураши.