9 Июл 2026 331

Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди

Финляндиянинг Ёенсу шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг (World Athletics) тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги турнир бўлиб ўтди. Унда эркаклар ўртасида узунликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз турнирда 7,97 метр натижа қайд этиб, энг яқин таъқибчилари ҳисобланган мезбон атлетларни сезиларли фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Ғолиб ва совриндорлар:
🥇 Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 7,97 метр
🥈 Калле Салминен (Финляндия) — 7,80 м
🥉 Каспер Веҳма (Финляндия) — 7,64 м

Text to speech