8 Июл 2026
161
"Президент Олимпиадаси": Чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида саралаш баҳслари ортда қолди
"Президент Олимпиадаси"нинг Республика саралаш босқичи доирасида чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унга кўра, Тошкент, Хоразм, Фарғона ва Бухоро вилоятлари ёшлари медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди.
Ҳозирда йигитлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилмоқда. 10 июль куни финал босқичига йўл олган жамоалар номи тўлиқ шаклланади.