8 Июл 2026 212

"Президент Олимпиадаси"нинг финал босқичига йўл олган дастлабки жамоалар аниқланмоқда

Тошкентда волейбол, гандбол ва чим устида хоккей бўйича "Президент Олимпиадаси" беллашувларининг Республика финал босқичи давом этмоқда. Айни пайтга келиб, гандбол бўйича йигитлар ўртасидаги баҳслар якунига етди.

Унга кўра, Андижон, Хоразм, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичига йўл олишди. Бугундан қизлар ўртасидаги беллашувларга навбат берилди.

Text to speech