8 Июл 2026 266

Икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, дунё биринчиликларининг 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари совриндори, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, уч карра Осиё чемпиони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Баҳодир Жалолов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчимизни туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech