8 Июл 2026
277
Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган таэквондо WТ ва каратэ WKF жамоаларининг машғулоти кузатилди
МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WТ ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов ҳамда Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Акром Низаметдинов таэквондо WТ ва каратэ WKF бўйича терма жамоаларимизнинг машғулотини кузатди. Ҳар икки жамоа ҳозирда Тошкент вилоятидаги «Дукент» базасида Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичини ўтказмоқда.
Расмийлар ҳар бир спортчимиз билан уларнинг ҳолати, режалари ҳақида суҳбатлашишди. Шунингдек, мураббийлар штаби билан тайёргарликнинг кейинги босқичларини янада чуқур кўриб чиқиб, потенциал рақиб жамоаларни таҳлил қилиш бўйича тавсиялар беришди.