7 Июл 2026 330

Аичи-Нагоя-2026: Эшкак эшиш турлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимизнинг тайёргарлиги ўрганилди

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоаларимизнинг режалари билан танишишда давом этмоқда. Мутасаддилар бу гал Ўзбекистон Ровинг&Саноэ ҳамда дзюдо федерацияларининг режаларини муҳокама қилишди.

Қайд этиш жоиз, ҳар икки федерация терма жамоалари Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида делегациямизга энг кўп медалларни тақдим қилган эди. Расмийлар ўрганиш ишлари давомида Японияда ташкил қилинадиган беллашувларда ҳам эшкак эшиш ва дзюдо жамоаларимизга Хитойдагидек юқори кўрсаткичларга эришишларини тилашди. Шунингдек, терма жамоаларнинг сўнгги тайёргарлик дастурлари, иштирок этадиган спортчилар таркиби ва уларнинг ҳолати атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Text to speech