7 Июл 2026 338

Бадиий гимнастикачиларимиз Миландаги Жаҳон кубогида қатнашишади

10-12 июль кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон гимнастика федерацияси ушбу мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз номини маълум қилди. Унга кўра, гимнастикачиларимиз қуйидаги таркибда медаллар учун кураш олиб боришади:

Яккалик: Тахмина Икромова, Лола Жўраева;

Гуруҳ машқи: Милана Сафина, Иродахон Содиқова, Мишель Нестерова, Диана Ҳакимова, София Усова, Фатима Эл Санкари.

Text to speech