Аичи-Нагоя-2026: Оғир атлетика, таэквондо ва гимнастика турлари бўйича тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди
Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Японияда бўлиб ўтадиган Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида бир қатор спорт федерацияларига ташриф буюрди.
Масъуллар Ўзбекистон оғир атлетика ва гимнастика федерациялари, шунингдек, мамлакат таэквондо WТ ассоциациясида бўлишди. Мазкур федерациялар раҳбарияти, мураббийлар ва мутахассислар иштирокида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар чоғида спортчиларнинг машғулот режалари, халқаро мусобақаларда иштирок этиш тақвими, Осиё ўйинларида юқори натижалар қайд этиши кутилаётган спортчилар тайёргарлиги, ўқув-машғулот йиғинлари, илмий-методик ва тиббий таъминот масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Аичи–Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари 19-сентябрь — 4-октябрь кунлари бўлиб ўтади.