5 Июл 2026 49

Спорт жамоатчилиги учун антидопинг йўналишида узлуксиз маслаҳат хизмати йўлга қўйилган

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Call-маркази спортчилар, мураббийлар ва спорт соҳаси вакилларига антидопинг масалалари бўйича 24/7 режимида ишончли маслаҳат бериб келмоқда.

Шу кунга қадар марказга допингнинг олдини олиш, антидопинг қоидалари, спортда тақиқланган моддалар ва бошқа масалалар юзасидан мунтазам мурожаат келиб тушмоқда. Уларнинг бир қисми Агентлик мутахассислари иштирокида батафсил кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган, қолган мурожаатларга эса операторлар томонидан тезкор ва зарур тушунтиришлар берилган.

Допинг, тақиқланган моддалар ва антидопинг қоидалари юзасидан саволларингиз бўлса, қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ +998 95 199 55 01

Text to speech