5 Июл 2026
50
Улуғбек Рашидов яна бир карра Осиё чемпионлигига эришди
Таиландда спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кун эркин кураш бўйича беллашувлар ташкил этилиб, унда ўзбекистонлик спортчилар 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.
Олтин медални -57 кг вазн тоифасида курашган Улуғбек Рашидов келтирди. -65 кг вазн тоифасида иштирок этган Санжарбек Анварбеков эса бронза медалига сазовор бўлди.