4 Июл 2026 248

Хотира мангу: Бугун Мираброр Усмонов таваллуд топган кун

Бугун мамлакатимиз спорт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган давлат арбоби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат футбол федерациясининг собиқ раҳбари Мираброр Усмонов таваллуд топган кун.

Мираброр Зуфарович ҳаёт бўлганларида, бугун 79 ёшни қарши олган бўлар эдилар. Уларнинг миллий спортни ривожлантириш, айниқса, Олимпия ҳаракатини юксалтириш, мамлакатимизда замонавий спорт инфратузилмасини яратиш, шунингдек, халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг спортдаги нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти ҳамиша чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олинади. Қолаверса, бугун ўзбек футболида эришилаётган ютуқларга пойдевор қўйилишида М. Усмоновнинг ҳам катта ҳиссаси бор.

Мираброр Зуфаровичнинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Text to speech