4 Июл 2026 544

Юнон-рум курашчиларимиз U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди

Паттайя шаҳрида (Таиланд) спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кун ёш юнон-рум курашчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
-67 кг: Оғабек Муқимов

🥈 Кумуш медаль:
-60 кг: Достонбек Орипов

🥉 Бронза медаль:
-72 кг: Беҳрузбек Валиев
-82 кг: Бекмурод Рустамов
-97 кг: Фахрикамол Комилжонов

Шу тариқа, «классик» курашчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Text to speech