30 Июн 2026 644

«Уимблдон-2026»: Мария Тимофеева катта қийинчиликсиз иккинчи даврага ўтди

Яна бир теннисчимиз «Уимблдон» “Катта дубулға” мусобақасида биринчи даврани омадли ўтказди. Бразилиялик Беатрис Мая билан баҳс олиб борган Мария Тимофеева икки сетда ишончли ғалабага эришди.

Мария Тимофеева — Беатрис Мая (Бразилия) 6:3, 6:2

Тимофеева иккинчи даврада Элиза Мартенс (Бельгия) / Лаура Зигемунд (Германия) баҳси ғолибига қарши кортга чиқади.

Text to speech