1 Май 2026 2115

Руслан Нурудинов Самоадаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Самоанинг Апия шаҳрида оғир атлетика бўйича “Universal Weightlifting Cup” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасидаги -110 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Нурудинов олтин медалларга сазовор бўлди.

Юртдошимиз даст кўтаришда 178 кг, силтаб кўтаришда 222 кг, икки курашда эса роппа-роса 400 кг натижа қайд этди. Шубҳасиз, бу натижа билан Нурудинов энг яқин таъқибчилари бўлган Самоа ва Фижи вакилларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Text to speech