30 Июн 2026 176

Спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди

Таилангнинг Паттайя шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Ўтказилган эркин кураш баҳсларида юртдошларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
-38 кг: Отабек Тўхтамуродов

🥈 Кумуш медаль:
-41 кг: Асомиддин Бадриддинов
-62 кг: Исмоилжон Назиржонов

🥉 Бронза медаль:
-57 кг: Озодбек Абдувоитов
-68 кг: Беҳруз Давронов

Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан U20 ёш тоифасидаги баҳслар бошланади.

Text to speech