30 Июн 2026 184

Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди

Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон челленж кубоги босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

🥈 Кумуш медаль:
Тахмина Икромова (тасма)

🥉 Бронза медаль:
Тахмина Икромова (кўпкураш)
Гуруҳ машқи (кўпкураш)
Гуруҳ машқи (3 та ҳалқа + 2 жуфт булава)

Text to speech