27 Июн 2026
35
Шаҳрам Аҳадов Циндао Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди
Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз саралашда Финляндия, Қозоғистон, Туркия, БАА вакилларини мағлуб этди. Бироқ финалда жаҳон чемпионатларининг 3 карра совриндори, япониялик Тацуки Ишихарага имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.