7 Май 2026 202

Ўзбекистон жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия билан ўйнайди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиал олдидан ташкил этиладиган охирги ўртоқлик учрашувидаги рақиби маълум бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Фабио Каннаваро шогирдлари 8 июнь куни Нью-Йоркда Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.

Нидерландия — Ўзбекистон
🗓 8 июнь 23:45
🏟 “Icahn Stadium”. Нью-Йорк

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан яна бир ўртоқлик учрашувини 1 июнь куни Канадага қарши ўтказади.

Text to speech