26 Июн 2026 135

«Уимблдон-2026»: Теннисчиларимиз биринчи даврадаги рақибларини билиб олишди

29 июнь куни Лондон шаҳрида теннис бўйича «Уимблдон» “Катта дубулға” турнири старт олади. Маълум қилганимиздек, аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси асосий даврада иштирок этишади. Бугун мусобақага қуръа ташланди ва теннисчиларимиз илк босқичдаги рақибларини билиб олишди. Унга кўра, юртдошларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

Камилла Раҳимова – Анхелина Калинина (Украина);
Полина Кудерметова – Людмила Самсонова (Нейтрал спортчи);
Мария Тимофеева – Беатриз Мая (Бразилия)

Text to speech