9 май куни ўзбек спорти мухлисларини нималар кутмоқда?
Ушбу сана ўзбек спорти учун қатор мусобақаларга бой. Жумладан:
– Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида ярим финал жанглари ўтказилади;
– Англиянинг Манчестер шаҳрида Баҳодир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев профессионал бокс оқшомида жанг қилишади;
– Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган “Истанбул Башакшеҳир” клуби «Самсунспор»га қарши баҳс ўтказади.
– Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” АПЛ доирасида ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилади.
– Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгариянинг Варна шаҳрида Жаҳон челленж кубогида иштирок этади;
– Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қиладиган “Катта дубулға” турнирининг ўрта вазн тоифасидаги беллашувларида қатнашади;
– Стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади.