World Boxing кубоги: Эркаклар терма жамоамиз доимгидек етакчи бўлишди
Хитойнинг Гуйян шаҳрида ташкил этилган, World Boxing кубогининг 2-босқичи ўз якунига етди. Ушбу мусобақада ажойиб иштирок этган терма жамоамиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.
Қувонарлиси, эркаклар терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан яна етакчи бўлди. Умимий жадвалда эса мезбонлар Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи, 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи ва 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронзани қўлга киритган терма жамоамиз кучли учликдан ўрин олди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
🥇Олтин медаль:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-57 кг: Нигина Ўктамова
🥈Кумуш медаль:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-48 кг: Фарзона Фозилова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева
🥉Бронза медаль:
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Арман Маханов
-60 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова