20 Июн 2026 435

Португалия — Ўзбекистон ўйинини марокашлик ҳакамлар бошқаришади

АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ишловчи ҳакамлар маълум қилинди.

Унга кўра, «К» гуруҳидан ўрин олган ушбу беллашувни марокашлик Жалал Жайед бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беради. Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида ЖАР вакиллари белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 23 июнь куни Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Text to speech