6 Май 2026
376
Ёш оғир атлетикачиларимиз Мисрда ўтаётган жаҳон чемпионатида 2 та медалга эга чиқишди
Айни кунларда Мисрнинг Исмоилия шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥈 Кумуш медаль:
-79 кг: Бобурмирзо Ёқубов (даст кўтариш, 152 кг)
🥉 Бронза медаль:
-63 кг: Зиёда Худойқулова (даст кўтариш, -93 кг)
Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги иштироки давом этади.