20 Июн 2026 265

Юртдошларимиз спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

Хитойнинг Цзуньи шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасида ёшлар ва катталар тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳар икки медаль спорт отидаги машқ дастурида қўлга киритилди. Катталар ўртасидаги беллашувларда Ўткирбек Жўраев энг юқори баллни жамғарган бўлса, ёшлар тоифасида Тимур Камаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech