10 Июн 2026
662
Айваз Оморканов Ислом цивилизацияси марказида меҳмон бўлди
Ташриф чоғида мартабали меҳмонга мазкур марказнинг барпо этилиш тарихи, унинг асосий фаолият йўналишлари ҳамда Ўзбекистоннинг бой илмий-маърифий мероси ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Қирғиз Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, Халқаро муз устида хоккей федерацияси вице-президенти Айваз Оморканов марказдан ўрин олган ноёб экспозициялар, тарихий қўлёзмалар ва маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Ташриф якунида Айваз Анварбекович мажмуа юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб этишдаги аҳамиятини юқори баҳолашди.