8 Июн 2026 75

Мария Тимофеева Хорватиядаги WTA 125 турнирида ғалаба қозонди

Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича WTA 125 таснифига кирувчи мусобақа ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритди.

Юртдошимиз финал баҳсида латвиялик Дарья Семенистаяни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу ғалабадан кейин очколарини 125 тага кўпайтириб олган теннисчимиз жаҳон тасниф жадвалида 27 поғона юқорилаб, 91-ўринга кўтарилиб олди.

Text to speech