5 Июн 2026 519

“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” беллашувларининг очилиш маросими ўтказилди

Бугун Тошкентда “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақасининг Республика босқичига бошланди. Шу муносабат билан, “Олимпия шаҳарчаси”да мусобақага рамзий старт бериш тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурхманов, шунингдек, Олий таълим фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, бошқа ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарияти, олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этишди.

Режага кўра, ўйинлар 10 июнга қадар давом этади. Унда талаба спортчилар волейбол, гандбол, 3х3 баскетбол, стол тенниси, футбол, енгил атлетика ва сузиш бўйича баҳслашишади.

Text to speech